Тадбиркорлар ва ТИФ
иштирокчилари учун доимий
ишонч телефони
11-08
“Самарқанд шаҳри” кунида божхоначилар ҳам фаол қатнашди
2030
Байрам тадбирлари эрта тонгдан Соҳибқирон Амир Темур мақбарасида Қуръон тиловат қилиниб, сўнгра Амир Темур ҳайкали пойига вилоят ва шаҳар ҳокимлиги, давлат ва жамоат ташкилотлари, ўқув юрт муассасалари томонидан гуллар қўйилди.
“Самарқанд шаҳри” кунида божхоначилар ҳам фаол қатнашди

Тадбирда Самарқанд вилояти божхона бошқармаси шахсий таркиби ҳам иштирок этди. Юқори савияда ташкил этилган тадбир вилоятга ташриф буюрган меҳмонларга ва Самарқанд аҳлига ажойиб кайфият бахшида этди.

Самарқанд шаҳри куни муносабати билан оммавий сайиллар ташкил этили, байрамга муносиб туҳфа ҳамда уларга қулайлик яратиш мақсадида Ўзбекистон автомобиль транспорт агентлиги Самарқанд вилоят бошқармаси барча йўловчиларга имтиёзли бепул хизмат қилди.

Ижтимоий тармоқларда “Samar­kandday” хэштеги остида ёшлар ўртасида “Самарқанд – энг гўзал шаҳар” суратлар, “Самарқанд тарихини биласизми?” танловлари ўтказилди..

Барчамизга маълумки, “Самарқанд шаҳри куни” байрамини байрам сифатида кенг нишонлаш таклифи Ўзбекистон Биринчи Президенти Ислом Каримов томонидан 1996 йил 18 октябрда Амир Темур таваллудининг 660-йиллигига бағишланган тантанада берилган ва шу кунда шаҳарга Амир Темур ордени топширилган эди.

Самарқанд вилояти

божхона бошқармаси

Ахборот хизмати

 

19.10.2018

Эшитиш учун матнни белгиланг ва ушбу тугмани босинг