Тадбиркорлар ва ТИФ
иштирокчилари учун доимий
ишонч телефони
11-08
Тадбиркорларнинг ҳуқуқий маданияти юксалмоқда
1342
Муҳтарам Президентимизнинг ҳудудларда тадбиркорликни ривожлантириш борасида берган топшириқлари асосида Сирдарё вилояти божхона бошқармаси томонидан Ишчи гуруҳ тузилиб, жойларда ташқи иқтисодий фаолият қатнашчилари билан божхона ходимларининг “мижозбай” тизимидаги учрашувлари ташкил этиб борилмоқда.
Тадбиркорларнинг ҳуқуқий маданияти юксалмоқда

Ана шундай учрашувларнинг навбатдагиси Гулистон шаҳрида фаолият олиб бораётган “Baraka Teks” МЧЖ шаклидаги хусусий корхонасида бўлиб ўтди. Сирдарё вилояти божхона бошқармаси раҳбарияти, Гулистон шаҳар ҳокимлиги, вилоят Савдо-саноат палатаси экспорт сектори масъуллари билан ўзаро ҳамкорликда ташкил этилган мазкур учрашувда вилоятнинг экспорт-импорт кўрсаткичлари таҳлили, божхона ва бошқа соҳада вужудга келиши мумкин бўлган низоларни муқобил ҳал этиш ҳамда тадбиркорликни қўллаб-қувватлаш мақсадида яратилаётган кенг имкониятларга асосий эътибор қаратилди.

Учрашув давомида соҳа мутахассислари томонидан экспорт-импорт операцияларининг амалга оширилишида соддалаштирилган тартиб-тамойилларнинг жорий қилинганлиги ҳамда бу борада 2020-2021 йилларда амалга оширилган ишлар юзасидан ахборот берилди. Шунингдек, божхона органлари ҳамда тадбиркорлик субъектлари ўртасида вужудга келаётган низоли ҳолатларни муқобил ҳал этиш мавзусига ҳам эътибор қаратилди ва бу борада йиғилиш иштирокчиларига ҳуқуқий маслаҳатлар берилди.

Тадбир сўнгида Ишчи гуруҳ корхонанинг маҳсулот ишлаб чиқариш жараёни билан яқиндан танишди. Келгусида экспорт географиясини кенгайтириш ва бу борада божхона ходимлари томонидан яқиндан амалий ёрдам кўрсатилиши бўйича келишиб олинди. 

15.07.2021

Эшитиш учун матнни белгиланг ва ушбу тугмани босинг