Куни кеча бошқарма раҳбари Ш.Салихов мазкур қишлоққа ташриф буюриб, аҳоли вакиллари билан сухбат қурди. Суҳбат давомида маълум бўлдики, ҳудудда амалга оширилаётган ободонлаштириш ишларидан қишлоқ фуқаролари беҳад мамнун ва бунинг учун улар давлатимиз раҳбари ҳамда божхона ходимларига чексиз миннатдорчилик билдиришди. Шунингдек, учрашувда аҳолини қийнаб келаётган муаммолар ҳам ўрганилиб, тегишли тартибда ҳал этилиши таъкидланди.
Маълумот ўрнида, маҳалланинг пастки “Култепа” кўчасида бугунги кунда 54 та хонадон мавжуд бўлиб, божхона ходимлари ва маҳалла фаоллари ташаббуси билан ҳозирга қадар деярли барча хонадон ободонлаштирилиб, уйлар, деворлар ва дарахтлар оқланди. 500 кв метрдан ортиқ майдон чиқиндилардан тозаланди.
Шунингдек, маҳаллада кам таъминланган оилалар рўйхатга олиниб, уларни ижтимоий қўллаб-қувватлаш ишлари режалаштирилган.
14.07.2021