Тадбиркорлар ва ТИФ
иштирокчилари учун доимий
ишонч телефони
11-08
“Гашиш” гиёҳвандлик воситасининг ноқонуний савдосига чек қўйилди
1016
Божхона органлари томонидан гиёҳвандлик воситаларининг ноқонуний айланмасига қарши тизимли ишлар амалга оширилмоқда.
“Гашиш” гиёҳвандлик воситасининг ноқонуний савдосига чек қўйилди

Хусусан, Қорақалпоғистон Республикаси божхона бошқармаси Контрабандага қарши курашиш ва божхона аудити бўлими ходимлари томонидан ҳуқуқни муҳофаза қилувчи давлат органлари билан ҳамкорликда “Жесси” лақабли хизмат ити ёрдамида гиёҳвандлик воситаларининг ноқонуний айланмасига қарши Беруний туманида тезкор тадбир ўтказилди.

Ўтказилган тадбир давомида, фуқаролар Ж.Ж ва Т.С лар шартли харидорга 12 миллион сўм пул эвазига оқ-кўк рангли рўмолчанинг ичида пакетга жойлашган “гашиш” гиёҳвандлик воситасини сотмоқчи бўлган вақтида тезкор тадбир иштирокчилари томонидан тўхтатиб қолинди.

Тезкор тадбир давомида экспертиза хулосасига кўра, жами 53,41 гр. “гашиш” гиёҳвандлик воситаси ашёвий далил сифатида олинди.

Ҳозирда мазкур ҳолат юзасидан терговга қадар текширув ҳаракатлари олиб борилмоқда.

13.07.2021

Эшитиш учун матнни белгиланг ва ушбу тугмани босинг