Тадбиркорлар ва ТИФ
иштирокчилари учун доимий
ишонч телефони
11-08
“ISUZU”нинг юкхонасидаги рангли металлар фош бўлди
927
Таркибида рангли металлар бўлган агрегатларни талон-торож қилиш билан боғлиқ ҳуқуқбузарлик фактлари, рангли металл парчалари ва чиқиндиларини яширинча тайёрлаш, уларни мамлакат ташқарисига ноқонуний олиб чиқиб кетишга уриниш ҳолатлари учраб турибди.
“ISUZU”нинг  юкхонасидаги рангли металлар фош бўлди

Хусусан, Самарқанд вилояти божхона бошқармаси Контрабандага қарши курашиш ва божхона аудити бўлими ходимлари томонидан ўтказилган тезкор тадбир давомида, фуқаро М.О. бошқарувидаги “ISUZU” русумли автомашина тўхтатилиб, белгиланган тартибда назоратдан ўтказилди.

Натижада, автомашина юкхонасида тегишли ҳужжатлари бўлмаган, умумий оғирлиги 2 507 килограмм бўлган алюминий рангли металл парчалари яширилганлиги аниқланди.

Ҳозирда юқоридаги ҳолат юзасидан божхона органлари томонидан суриштирув ҳаракатлари давом эттирилмоқда.

Эслатиб ўтамиз, Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамасининг “Рангли ва қора металлар парчалари, чиқиндилари билан ишлаш тартибини такомиллаштириш тартибини такомиллаштириш чора-тадбирлари тўғрисида” 2018 йил 6 июндаги 425-сон Қарорига асосан жисмоний шахслар ҳам металл парчаларини эркин нархларда “Ўзметкомбинат” ва “Ўзиккиламчиранглиметалл” акционерлик жамиятларига топширишлари мумкин.

13.07.2021

Эшитиш учун матнни белгиланг ва ушбу тугмани босинг