Тадбиркорлар ва ТИФ
иштирокчилари учун доимий
ишонч телефони
11-08
Бокс бўйича Бухоро вилояти бўлимининг навбатдан ташқари ҳисобот-тайинлов конференцияси бўлиб ўтди
2486
Ўзбекистон бокс федерацияси Бухоро вилояти бўлимининг навбатдан ташқари ҳисобот-тайинлов конференцияси бўлиб ўтди. Мазкур конференцияни Бухоро вилояти туризм ва спорт бош бошқармаси бошлиғи ўринбосари И. Мирзаев очиб берди.
Бокс бўйича Бухоро вилояти бўлимининг навбатдан ташқари ҳисобот-тайинлов конференцияси бўлиб ўтди

Тадбирда вилоят бўлимига янги раис ва 1-вице президентлари тайинланди. Эндиликда федерация президенти лавозими Бухоро вилояти прокурори Махмуд Истамовга, 1-вице президенти лавозими эса Бухоро вилояти божхона бошқармаси бошлиғи Баходир Қутлимуратовга топширилди.

Яхши биласиз, бугунги кунда Бухоро вилояти бокси юртимизда етакчилардан бири сифатида эътироф этилади. Вилоятдан бир қатор жаҳон ва Осиё чемпионлари етишиб чиққан. Аммо бокс бир жойда тўхтаб турмайди. Эндиликда ушбу етакчиликни сақлаб қолиш, вилоят боксини янги поғонага кўтариш талаб этилади.

Йиғилиш давомида бир қатор масалалар бўйича ҳисоботлар тингланди ва келгусидаги вазифалар ижроси бўйича муҳокамалар олиб борилди.

13.07.2021

Эшитиш учун матнни белгиланг ва ушбу тугмани босинг