Тадбиркорлар ва ТИФ
иштирокчилари учун доимий
ишонч телефони
11-08
Сарҳисоб: “Сирғали” божхона постидаги экспорт-импорт жараёнларига назар
2142
Бугунги кунда мамлакатимизда тадбиркорлик фаолиятини янада либераллаштириш, тўғридан-тўғри хорижий инвестицияларни жалб этиш, миллий маҳсулотларимиз экспорт ҳажмини ошириш ва тадбиркорларга қулай ишбилармонлик муҳитини яратиш борасида муҳим ислоҳотлар ўтказилмоқда.
Сарҳисоб: “Сирғали” божхона постидаги экспорт-импорт жараёнларига назар

Буни биргина Тошкент шаҳар божхона бошқармаси “Сирғали” ташқи иқтисодий фаолият божхона пости томонидан амалга оширилган ишларнинг рақамлардаги ифодасида кўришимиз мумкин.

Жорий йилнинг ўтган 6 ойи мобайнида божхона постида 24 583 та божхона юк декларациялари расмийлаштирилиб, улар бўйича 1 трлн. 460 млрд. сўмлик божхона тўловлари давлат бюджетига ўтказилди.

Тадбиркорлик субъектларини қўллаб-қувватлаш мақсадида божхона тўловларидан 630 млрд. 430 млн. сўмлик имтиёзлар берилди.

Шунингдек, мазкур божхона постида 3 651 та божхона кўриги жараёнлари амалга оширилиб, 149 та ҳолатда 1 млрд.933 млн. сўмдан ортиқ қийматдаги ноқонуний товарлар борлиги аниқланди. Шунингдек, 5,8 млрд. сўмлик қўшимча божхона тўловлари ҳисобланди.

Хавфни бошқариш тизими доирасида товарларга расмийлаштирилган божхона юк декларацияларига назар солсак, уларнинг 16,5 фоизи қизил, 44,6 фоизи сариқ ҳамда 38,8 фоизи яшил йўлакларда соддалаштирилган тартибда божхона назорати ва расмийлаштирувидан ўтказилди.

Божхона назорати ва расмийлаштируви жараёнида яратилган  қулайликлар тадбиркорлар томонидан, айниқса экспортёрлар томонидан тўла қўллаб-қувватланмоқда.

Пост ходимлари эса мамлакатимизда олиб борилаётган иқтисодий-ижтимоий ислоҳотларга хамоҳанг тарзда ўзларига юклатилган хизмат вазифаларини виждонан, ҳалол бажариб, куну тун мамлакатимиз равнақи йўлида ўз ҳиссаларини қўшиб келишмоқда.

 Жаҳонгир Сатторов,
Сирғали” божхона пости инспектори

13.07.2021

Эшитиш учун матнни белгиланг ва ушбу тугмани босинг