Тадбиркорлар ва ТИФ
иштирокчилари учун доимий
ишонч телефони
11-08
Фармон мазмун-моҳияти ўрганилди
4169
Мамлакатимизда коррупция жиноятини олдини олиш, унга қарши курашиш ва чек қўйишга қаратилган зарур чоралар кўрилмоқда.
Фармон мазмун-моҳияти ўрганилди

Хусусан, давлат органлари ва ташкилотларининг фаолиятида очиқлик, ошкоралик ва шаффофликни таъминлаш ҳамда мансабдор шахсларнинг аҳоли олдидаги ҳисобдорлигини йўлга қўйиш орқали давлат бошқарувида самарали ва таъсирчан жамоатчилик назоратини амалга ошириш учун зарур шароитлар яратилди.

Қашкадарё вилояти божхона бошқармаси томонидан вилоят адлия бошкармаси билан ҳамкорликда Китоб тумани Давлат хизматлар марказида божхона масъул ходимлари, Китоб тумани Адлия бўлими бошлиғи, Шаҳрисабз туманлараро иқтисодий суди раиси, тадбиркорлар ҳамда фуқаролар иштирокида ўтказилган галдаги тадбирда ҳам айнан коррупциянинг салбий оқибатлари хамда коррупцияга оид янги қонун ҳужжатлар муҳокама қилинди.

Кенг жамоатчилик вакиллари иштирок этган тадбирда, масъуллар томонидан коррупцияга қарши курашиш буйича Президент Фармони ва қарори мазмун-моҳияти ҳамда аҳамияти ҳақида йиғилганларга тушунтиришлар берди.

Давлатимиз раҳбари томонидан имзоланган “Коррупцияга қарши муросасиз муносабатда бўлиш муҳитини яратиш, давлат ва жамият бошқарувида коррупциявий омилларни кескин камайтириш ва бунда жамоатчилик иштирокини кенгайтириш чора-тадбирлари тўғрисида”ги Фармонга мувофиқ, эндиликда “Коррупцияга оид жиноятларни содир этишда айбдор деб топилган шахсларнинг очиқ электрон реестри” юритилади. Реестрга киритилган шахсларга эса бир қанча тақиқлар мавжуд.

Шунингдек, 2022 йил 1 январдан давлат хизматчилари, давлат улуши 50 фоиздан юқори ташкилотлар, давлат корхоналари ва муассасалари раҳбарлари ва ўринбосарлари, уларнинг турмуш ўртоғи ва вояга етмаган фарзандларининг даромадлари ва мол-мулкини мажбурий декларация қилиш тизими жорий этилади.

Тадбирда, ушбу ҳужжатлар мазмун-моҳияти акс эттирилган тарғибот материалларидан кенг фойдаланилди ҳамда божхона соҳасига оид муаммо ҳамда саволлар юзага келадиган тақдирда, Давлат божхона қўмитасининг қисқа 11-08 ҳамда Қашқадарё вилояти божхона бошқармасининг (75) 221-04-80 рақамли ишонч телефонларига мурожаат этишлари мумкинлиги эслатиб ўтилди.

Бу каби ўтказилаётган тадбирлар, янги қонун ҳужжатлар мазмун-моҳиятини кенг жамоатчиликка етказиш билан бирга, юртимизда коррупцияга қарши муросасиз муносабатда бўлиш муҳитини яратиш, давлат ва жамият бошқарувида коррупциявий омилларни кескин камайтириш ва бу жараёнларда жамоатчилик иштирокини кенгайтиришда муҳим ўрин эгаллайди.

Бу борада бошқарма томонидан тарғибот тадбирлари давом эттирилмокда.

 

9.07.2021

Эшитиш учун матнни белгиланг ва ушбу тугмани босинг