Тадбиркорлар ва ТИФ
иштирокчилари учун доимий
ишонч телефони
11-08
Навоий вилояти божхона бошқармасида сайёр суд мажлиси бўлиб ўтди
4092
Ҳуқуқбузарликлар профилактикаси ва жиноятчиликка карши курашишда содир этилган қонунбузарлик ҳолатлари учун жазонинг муқаррарлигини таъминлаш билан бир қаторда келгусида шу каби ҳолатларни олдини олиш мақсадида ишларни сайёр суд тартибида кўриб чиқиш муҳим аҳамият касб этмокда.
Навоий вилояти божхона бошқармасида  сайёр суд мажлиси бўлиб ўтди

Хусусан, Навоий вилояти божхона бошқармаси маъмурий биносида Жиноят ишлари бўйича Кармана туман судининг навбатдаги сайёр суд мажлиси ўтказилди.

Ўтказилган сайёр суд мажлисида жиноят ишлари бўйича Кармана туман суди раиси Ж.Каримов сўз олиб, қонунчиликда янги қабул қилинган қонунларнинг  мазмуни ва ижроси, тадбиркорларга яратилаётган енгилликлар, 2021 йил 18 февралдаги “Ўзбекистон Республикасининг Жиноят ҳамда Жиноят-Процессуал кодексларига ўзгартиш ва қўшимчалар киритиш тўғрисида ЎРҚ-675-сонли қонуни қабул қилинганлиги ва мазкур қонун билан бир қатор ўзгартишлар киритилганлигини маълум қилиб ўтди.

Божхона қонунчилиги бузилиши ҳолатлари нафақат чегара божхона постларида балки аксарият ҳолатларда ташқи иқтисодий фаолият билан шуғулланувчи хўжалик юритувчи субъектлар томонидан ҳам содир этилмоқда. Рақамларга мурожаат қиладиган бўлсак, жорий йилнинг 6 ойи мобайнида Навоий вилояти божхона бошқармаси томонидан 400 га яқин божхона тўғрисидаги  қонунбузилиш ҳолатлари юритилган. Ушбу қонунбузилиш ҳолатларидан 2 та жиноий ва 395 тан зиёд маьмурий иш қўзғатилган.

Сайёр суд давомида айнан  ТИФ соҳаси билан боғлиқ тадбиркорлик субъектлари томонидан содир этилган ҳуқуқбузарликлар юзасидан 27 та маъмурий ишлар кўриб чиқилди.

Ўтказилган сайёр суд мажлиси якунида Жиноят ишлари бўйича Кармана тумани суди раиси Ж.Каримов томонидан экспорт-импорт операцияларини амалга оширишда, тадбиркорлар ўз фаолиятлари давомида турли жиноятларга аралашиб қолмасликлари ҳамда божхона тўғрисидаги қонун ҳужжатларига тўла риоя этишлари шартлиги сайёр суд мажлиси иштирокчиларига эслатиб ўтилди.

9.07.2021

Эшитиш учун матнни белгиланг ва ушбу тугмани босинг