Жумладан, мамлакатимиздаги барча халқаро аэропортларда йил бошидан яшил ва қизил йўлаклар жорий этилди. Яратилган бу каби қулайликлар фуқароларимизга ва айниқса мамлакатимизга ташриф буюрувчи чет давлат фуқароларига ўзига хос қулайлик дейиш мумкин.
Рақамларга эътибор қаратсак, жорий йилнинг ўтган даврида Урганч халқаро аэропорти орқали ҳаракатланган 105 мингдан ортиқ фуқаролардан 97 фоиздан ортиғи айнан “яшил йўлак” орқали ҳаракатланган.
Бироқ яратилган бу каби қулайликлардан самарали фойдаланиш ўрнига, ўз манфаатларини кўзлаб, қонунбузарликларга қўл ураётган фуқаролар ҳам учраб турибди.
Хусусан, “Урганч аэропорти” чегара божхона постида “яшил йўлак” орқали ҳаракатланган фуқаро А.К.нинг қўл юклари божхона назоратидан ўтказилганда, унда йўловчи божхона декларациясида қайд этилмаган,белгиланган меъёрдан ортиқча бўлган қиймати 3,6 млн. сўмлик, хорижда ишлаб чиқарилган 17 турдаги 47 дона парфюмерия воситалари яъни атирларни ноқонуний равишда олиб кираётганлик ҳолати аниқланди.
Ҳозирда мазкур ҳолат бўйича текширув ҳаракатлари олиб борилмоқда.
Давлат божхона қўмитаси
Ахборот хизмати
19.10.2018