Тадбиркорлар ва ТИФ
иштирокчилари учун доимий
ишонч телефони
11-08
Ўзбекистон бокс федерацияси Фарғона вилояти бўлимига янги раҳбар тайинланди
1819
Фарғонада бўлиб ўтган навбатдан ташқари ҳисобот-тайинлов конференциясида бир қатор ташкилий масалалар муҳокама қилинди. Кун тартибининг асосий масаласи вилоят бўлимига янги раис тайинлашдан иборат эди.
Ўзбекистон бокс федерацияси Фарғона вилояти бўлимига янги раҳбар тайинланди

Мамлакатимизда Фарғона вилояти бокси юртимизда етакчилардан бири сифатида эътироф этилади. Вилоятдаги Фарғона ва  Қўқон бокс мактаблари бой тарих ва тажрибага эга. Вилоятдан бир қатор жаҳон ва Осиё чемпионлари етишиб чиққан. Бокс ҳам кун сайин ривожланишда ва янги техникалар билан бойиб бормоқда. Ушбу етакчиликни сақлаб қолиш, вилоят боксини янги поғонага кўтариш талаб этилади. Шу мақсадда кеча вилоят бўлимига янги раис тайинланди. Эндиликда ушбу масъулиятли вазифа Фарғона вилояти божхона бошқармаси бошлиғи Ихволжон Азимовга ишониб топширилди. Шу тариқа, И.Азимов Ўзбекистон бокс федерацияси Фарғона вилояти бўлими раиси сифатида ҳам фаолият олиб борадиган бўлди.

Йиғилиш давомида бир қатор масалалар бўйича ҳисоботлар берилди. Тегишли ҳужжатларда белгилаб берилган вазифалар мазмун-моҳияти тушунтириб берилди ва уларнинг ижроси бўйича муҳокамалар олиб борилди. Конференциядан сўнг вилоятдаги бокс мактаблари ва у ерда спортчиларга яратилган шарт-шароитлар ҳамда унинг моддий-техник базаси ўрганилди.

9.07.2021

Эшитиш учун матнни белгиланг ва ушбу тугмани босинг