Жумладан, Контрабандага қарши курашиш ва божхона аудити бўлими ходимлари томонидан ўтказилган навбатдаги тезкор тадбирда “Наманган” ташқи иқтисодий фаолият божхона постида фуқаро Р.А номига четдан келтирилган юк автомашинасини божхонада расмийлаштириш жараёнида қинғирликка қўл урилгани аниқланди.
Гап шундаки, божхона органларига тақдим этилган ҳужжатларда ушбу техника 2017 йилда ишлаб чиқарилгани қайд этилган бўлса-да, аммо экспертиза натижаларига кўра бу тасдиғини топмади. Ўрганишлар давомида маълум бўлишича, юк автомашинаси 2017 йилда эмас аслида 2016 йилда ишлаб чиқарилган экан.
Маълумотларни сохталаштириш орқали юк автомашина эгаси божхона тўловларидан қарийб 440 миллион сўм имтиёзларни қўлга киритмоқчи бўлганлиги аниқланди.
Ҳозирда ушбу ҳолат юзасидан суриштирув ҳаракатлари давом эттирилмоқда.
8.07.2021