Бироқ, айрим шахслар томонидан заҳриқотилларни етиштириш ва уларнинг савдоси билан шуғулланиш ҳолатлари ҳамон учрамоқда.
Сурхондарё вилояти божхона бошқармаси Контрабандага қарши курашиш ва божхона аудити бўлими ходимлари томонидан вилоят ИИБ ва ДХХ бошқармалари ходимлари билан хамкорликда наркотик моддаларнинг ноқонуний муомаласига қарши курашиш бўйича Жарқўрғон туманида тезкор тадбир ўтказилди.
Тадбир давомида Жарқўрғон туманида яшовчи фуқаро А.Э. томонидан парваришлаб келинаётган полиз экинлари экилган ер майдони хизмат ити ёрдамида холислар иштирокида кўздан кечирилди.
Натижада, ушбу ер майдонида 1 туп “Наша” гиёҳвандлик ўсимлиги ва супанинг таг қисмида қора рангли пакетга жойланган жами 545 грамм “Марихуана” гиёҳвандлик воситаси борлиги аниқланди.
Ҳозирда мазкур ҳолат юзасидан божхона органлари томонидан терговга қадар текширув ҳаракатлари олиб борилмоқда.
8.07.2021