Хусусан, Қорақалпоғистон Республикаси божхона бошқармаси “Даут-ота” чегара божхона пости ходимлари томонидан қўшни мамлакатдан кириб келган “DAF” русумли юк автотранспорт воситаси белгиланган тартибда божхона кўригидан ўтказилганида, йўл юк кузатув ҳужжатларида кўрсатилмаган ҳамда божхона ходимининг оғзаки сўровида айтилмаган, умумий қиймати 696 миллион сўмга тенг бўлган пластик қувурлар борлиги аниқланди.
Божхона тўловларидан қочиш мақсадида ҳужжатларда кўрсатилмаган товарлар қонуний қарор қабул қилингунга қадар белгиланган тартибда вақтинча сақловга олинган бўлиб, ҳозирда мазкур ҳолат юзасидан суриштирув ҳаракатлари олиб борилмоқда.
8.07.2021