Мазкур учрашувда Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамасининг 2021 йил 30 мартдаги “Ўзбекистон Республикасида экспортни молиявий қўллаб-қувватлашни янада кенгайтириш чора-тадбирлари тўғрисида”ги 167-сон қарори негизида давлатимиз томонидан тадбиркорликни қўллаб-қувватлаш берилаётган кенг имкониятларга алоҳида тўхталиб ўтилди.
Учрашув давомида экспорт-импорт операцияларини амалга оширилишида соддалаштирилган тартиб-тамойилларга ҳам алоҳида эътибор қаратилди ҳамда йиғилиш иштирокчиларига ҳуқуқий маслаҳатлар берилди.
Шунингдек, учрашув сўнгида корхонанинг маҳсулот ишлаб чиқариш жараёни билан яқиндан танишилди ва келгусидаги экспорт салоҳиятини кўпайтириш бўйича режаларини амалга оширишида божхона ходимлари томонидан яқиндан амалий ёрдам кўрсатилиши бўйича келишиб олинди.
8.07.2021