Хусусан, Наманган вилояти божхона бошқармаси Контрабандага қарши курашиш ва божхона аудити бўлими ҳамда “Наманган” ташқи иқтисодий фаолият божхона пости ходимлари томонидан хорижий мамлакатдан мазкур вилоятда фаолият юритувчи корхоналардан бирининг номига келтирилган импорт товарлари белгиланган тартибда божхона кўригидан ўтказилди.
Натижада, юклар орасида йўл юк-кузатув ҳужжатларида кўрсатилмаган
4 минг 996м2 ҳамда божхона юк декларациясида бошқа ном билан кўрсатилган 39 минг 841м2 синтетик матолар борлиги аниқланди.
Ушбу ҳолат юзасидан 448 миллион сўмлик синтетик матолар вақтинча сақловга олинди.
Ҳозирда мазкур ҳолат юзасидан божхона органлари томонидан суриштирув ҳаракатлари олиб борилмоқда.
8.07.2021