Тадбиркорлар ва ТИФ
иштирокчилари учун доимий
ишонч телефони
11-08
150 миллион сўмлик товарларни ноқонуний кириб келишига чек қўйилди
1041
Тамаки маҳсулотлари ҳамда сифати кафолатланмаган дори воситаларининг юртимизга ноқонуний олиб кирилишига чек қўйиш мақсадида божхона органлари ходимлари томонидан мунтазам равишда тезкор қидирув тадбирлари олиб борилмоқда.
150 миллион сўмлик товарларни ноқонуний кириб келишига чек қўйилди

Хусусан, Наманган вилояти божхона бошқармаси Контрабандага қарши курашиш ва божхона аудити бўлими ходимлари ДХХ Чегара қўшинлари ҳарбий хизматчилари билан ҳамкорликда Уйчи туманида тезкор тадбир ўтказишди.

Тадбир давомида фуқаро И.Ш. бошқарувидаги “Дамас” русумли  автомашина белгиланган тартибда кўздан кечирилди.

Натижада ушбу автомашинанинг салонида, хорижда ишлаб чиқарилган, тегишли ҳужжатлари бўлмаган умумий қиймати 150 миллион сўмлик тамаки маҳсулотлари ҳамда сифати кафолатланмаган дори воситалари борлиги аниқланди.

Ҳозирда юқоридаги ҳолат юзасидан божхона органлари томонидан суриштирув ҳаракатлари давом эттирилмоқда.

8.07.2021

Эшитиш учун матнни белгиланг ва ушбу тугмани босинг