Жумладан, Бухоро вилояти божхона бошқармаси Контрабандага қарши курашиш ва божхона аудити бўлими ходимлари вилоят ДХХ ва ИИБ ходимлари билан ҳамкорликда Ғиждувон тумани ҳудудида гиёҳвандлик воситаларининг ноқонуний айланувини олдини олиш юзасидан тезкор тадбирлар ўтказишди.
Ўтказилган тезкор тадбир давомида Ғиждувон туманида яшовчи фуқаро А.И нинг яшаш хонадони ва томорқаси холислар иштирокида белгиланган тартибда кўздан кечирилганда, унинг томорқаси олд қисмида узум дарахтлари тагида 3 туп, ҳовлининг пастки қисмидаги анор дарахтлари орасида 8 туп ва ҳовлининг пастки қисмида экилган ловия ўсимликлари орасида 2 туп, жами 13 туп қирра баргли “наша” гиёҳвандлик ўсимлигига ўхшаш ўсимликлар борлиги аниқланди.
Бухоро вилоят эксперт криминалистика марказининг тегишли хулосасига кўра, ашёвий далил сифатида олинган 13 туп яшил рангли, ўткир ҳидли, қирра баргли ўсимликлар – “Каннабис” ўсимлиги эканлиги ўз тасдиғини топди.
Ҳозирда мазкур ҳолат юзасидан божхона органлари томонидан терговга қадар текширув ҳаракатлари давом эттирилмоқда.
8.07.2021