Тадбиркорлар ва ТИФ
иштирокчилари учун доимий
ишонч телефони
11-08
“Tracker”га яширилган 25 800 АҚШ доллари фош бўлди
1156
Жисмоний шахслар томонидан нақд миллий валюта ва нақд чет эл валюталарини ноқонуний равишда олиб чиқилишини олдини олиш ва унга чек қўйиш мақсадида божхона органлари томонидан тизимли равишда кураш олиб борилмоқда.
“Tracker”га яширилган 25 800 АҚШ доллари фош  бўлди

Жумладан, Фарғона вилояти божхона бошқармаси “Фарғона” чегара божхона пости ходимлари томонидан Ўзбекистондан қўшни республикага ҳаракатланаётган фуқаро Д.С. бошқарувидаги “Tracker” русумли автотранспорт воситаси тўхтатилиб, белгиланган тартибда  божхона назоратидан ўтказилди.

Натижада, автомашина олд ўриндиғининг орқа чўнтагида божхона назоратидан яширилган, божхона ходимининг оғзаки сўровида маълум қилинмаган ҳамда йўловчи божхона декларациясида кўрсатилмаган жами 25800 АҚШ доллари борлиги аниқланди.

Ҳозирда божхона органлари томонидан мазкур ҳолат юзасидан терговга қадар текширув ҳаракатлари олиб борилмоқда.

8.07.2021

Эшитиш учун матнни белгиланг ва ушбу тугмани босинг