Тадбиркорлар ва ТИФ
иштирокчилари учун доимий
ишонч телефони
11-08
Божхона назорати давомида “қизариб қолган” ёғоч тахталар
1014
Товарларнинг кодини ўзгартириб, божхона тўловларидан қочиш, пировардида, яширин иқтисодиётга қўл уришга бўлган уринишлар божхона ходимлари томонидан ўз вақтида фош этилмоқда.
Божхона назорати давомида “қизариб қолган” ёғоч тахталар

Хусусан, Қорақалпоғистон Республикаси божхона бошқармаси “Нукус” ташқи иқтисодий фаолият божхона пости ходимлари томонидан республикамизда фаолият юритувчи тадбиркорлик субъектларидан  бирининг номига олиб келинган ҳамда “Хавфни бошқариш” тизимида “сариқ” йўлакка йўналтирилган “Махсус қурилиш тахта ёғочи” товарининг ҳужжатлари текширилганида, тақдим этилган кодлар божхона ходимларида шубҳа уйғотиб, “қизил” йўлакка йўналтирилди ҳамда бошқарманинг ТИФни нотариф тартибга солишни назорат қилиш ва божхона экспертизаси гуруҳи томонидан экспертиза тайинланди.

Экспертиза хулосасига кўра, мазкур товарлар тақдим этилган ҳужжатларда кўрсатилганидек кодга эга эмаслиги аниқланиб, бунинг натижасида  274 миллион сўм миқдорида давлат бюджетига қўшимча божхона тўловлари ҳисобланди.

Ҳозирда юқоридаги ҳолат юзасидан божхона органлари томонидан суриштирув ҳаракатлари давом эттирилмоқда.

8.07.2021

Эшитиш учун матнни белгиланг ва ушбу тугмани босинг