Тадбиркорлар ва ТИФ
иштирокчилари учун доимий
ишонч телефони
11-08
Назария ва амалиёт: Курсантлар божхона постида
1721
Бугунги кунда божхона органлари ходимларининг билим ва кўникмаларини, шунингдек, вазифа ва функцияларни самарали ва оқилона амалга ошириш учун зарур бўлган юксак касбий маҳоратни ривожлантириш ва такомиллаштириш борасида тизимли чора-тадбирлар амалга оширилмоқда.
Назария ва амалиёт: Курсантлар божхона постида

Бу борада Давлат божхона қўмитасининг Божхона институти ҳамда Тошкент шаҳар божхона бошқармаси ўртасида ҳам ўзаро ҳамкорлик ишлари йўлга қўйилган.

Хусусан, назарияда олган билим ва кўникмаларини амалиёт билан уйғунлаштириш мақсадида Божхона институти курсантлари “Сирғали” ТИФ божхона постида бўлиб, божхона соҳасидаги назария ва амалиёт жараёнларини ўзаро солиштирган ҳолда ўрганишди.

Амалиёт давомида божхона пости ходимлари курсантларни божхона назорати, божхона кўриги, расмийлаштируви жараёнлари билан яқиндан таништиришди.

Курсантлар ўзларини қизиқтирган саволларга атрофлича жавоблар олдилар. Зеро, божхона соҳасини назария ҳамда амалиёт билан ўзаро уйғун холда ўрганиш албатта иш сифатини оширади.

Одил  МАЖИДОВ,
“Сирғали “ ТИФ божхона пости бошлиғи ўринбосар

8.07.2021

Эшитиш учун матнни белгиланг ва ушбу тугмани босинг