Тошкент вилояти Тошкент туманида ўтказилган тезкор тадбир давомида фуқаро Н.Ф.нинг яшаш хонадони тезкор ходимлар томонидан ўрнатилган тартибда кўздан кечирилди.
Натижада, ушбу хонадонда тегишли ҳужжатлари бўлмаган ва сифати кафолатланмаган, умумий қиймати 8 миллиард 507,1 миллион сўмлик аёллар парфюмерия ва косметика воситалари қайта сотиш мақсадида сақлаб келинаётганлиги фош бўлди.
Ҳозирда юқоридаги ҳолат юзасидан божхона органлари томонидан суриштирув ҳаракатлари давом эттирилмоқда.
7.07.2021