Хусусан, Давлат божхона қўмитаси Контрабандага қарши курашиш ва божхона аудити бош бошқармаси ходимлари томонидан юртимизда фаолият олиб бораётган масъулияти чекланган жамиятлардан бирининг номига хориждан олиб келинган “ошхона идишлари” товарлари ўрнатилган тартибда Чуқурсой ташқи иқтисодий фаолият божхона постида божхона кўригидан ўтказилди.
Натижада, контейнерда ҳужжатларда кўрсатилган “шишадан ясалган ошхона идишлари” товарлари ўрнига “фарфордан тайёрланган идишлар” борлиги аниқланди.
Ҳозирда юқоридаги ҳолат юзасидан умумий қиймати 1 млрд. 490,5 миллион сўмлик “фарфордан тайёрланган идишлар” вақтинча сақловга олинди.
Мазкур ҳолат юзасидан божхона органлари томонидан суриштирув ҳаракатлари давом эттирилмоқда.
7.07.2021