Тадбиркорлар ва ТИФ
иштирокчилари учун доимий
ишонч телефони
11-08
404 миллион сўмлик телевизорларнинг ноқонуний айланмасига чек қўйилди
1012
Божхона органлари томонидан товар-моддий бойликларнинг ноқонуний айланмасига қарши тизимли равишда кураш олиб борилмоқда.
404 миллион сўмлик телевизорларнинг ноқонуний айланмасига чек қўйилди

Жумладан, Фарғона вилояти божхона бошқармаси Контрабандага қарши курашиш ва божхона аудити бўлими ходимлари томонидан ўтказилган тезкор тадбир давомида вилоятнинг чегара олди ҳудудида ҳаракатланиб кетаётган “Портер” ҳамда “Кобальт” русумли автомашиналар кузатувга олинди. Ушбу жараёнда автомашина Бувайда туманидаги хонадонларнинг бирига кираётган вақтида тадбир иштирокчилари томонидан тўхтатиш чоралари кўрилганда, автомашина ҳайдовчилари воқеа жойидан қочиб яширинишга уринишган.

Шундан сўнг, ушбу автомашиналар уй эгаси Э.Д. ва холислар иштирокида кўздан кечирилганида “Портер” автомашинаси юкхонасида қиймати 165 миллион сўмлик 99 дона 32 дюймли телевизорлар, “Кобальт” автомашинасида эса 44 миллион сўмлик 26 дона 32 дюймли телевизорлар борлиги аниқланди.

Шу билан бирга, ушбу автомашиналар кириб тўхтаган хонадон ҳам уй эгаси Д.Э. ва холислар иштирокида кўздан кечирилганида, хонадонда ҳеч қандай ҳужжатлари бўлмаган, қиймати 196 миллион сўмлик 126 дона 32 дюймли телевизорлар сақланаётганлиги аниқланди.

Ўтказилган тезкор тадбирлар давомида умумий қиймати 404 миллион сўмлик, жами 241 дона хорижда ишлаб чиқарилган, божхона расмийлаштирувидан ўтганлигини тасдиқловчи ҳужжатлари бўлмаган телевизорлар борлиги аниқланди.

Ҳозирда мазкур ҳолат юзасидан божхона органлари томонидан терговга қадар текширув ҳаракатлари олиб борилмоқда.

 

7.07.2021

Эшитиш учун матнни белгиланг ва ушбу тугмани босинг