Тадбиркорлар ва ТИФ
иштирокчилари учун доимий
ишонч телефони
11-08
“Кобальт” даги найранг фош бўлди
1155
Наманган вилояти божхона бошқармаси томонидан тиббиёт буюмлари ҳамда сифатсиз дори воситаларининг юртимизга ноқонуний олиб киришга бўлган уриниш ўз вақтида тўхтатиб қолинди.
“Кобальт” даги найранг фош бўлди

Бошқарманинг Контрабандага қарши курашиш ва божхона аудити бўлими ходимлари Давлат хавфсизлик хизмати ходимлари билан ҳамкорликда Поп туманида ўтказилган тезкор тадбир давомида туман ҳудудида ҳаракатланган фуқаро М.Т. бошқарувидаги “Кобальт” русумли автомашина тўхтатилиб белгиланган тартибда кўздан кечирилди.

Натижада ушбу автомашинада тегишли ҳужжатлари бўлмаган, хорижда ишлаб чиқарилган, умумий қиймати 130 миллион сўмлик,  сифати кафолатланмаган дори-дармонлар ҳамда гигиеник воситалари борлиги аниқланди.

Ҳозирда ушбу ҳолат юзасидан божхона органлари томонидан суриштирув ҳаракатлари олиб борилмоқда.

 

7.07.2021

Эшитиш учун матнни белгиланг ва ушбу тугмани босинг