Тадбиркорлар ва ТИФ
иштирокчилари учун доимий
ишонч телефони
11-08
Қонуний тўловлардан қочиб...
1042
Божхона тўловларидан қочиш мақсадида товарларни йўл-юк кузатув ҳужжатларида кўрсатмаган ҳолда республикамиз ҳудудига турли ноқонуний йўллар билан олиб кирилишини олдини олиш бўйича божхона органлари томонидан тизимли ишлар олиб борилмоқда.
Қонуний тўловлардан қочиб...

Хусусан, Тошкент шаҳар божхона бошқармаси Контрабандага қарши курашиш ва божхона аудити бўлими ходимлари томонидан “Чуқурсой” ҳамда “Чуқурсой техник идораси” божхона пости ходимлари билан ҳамкорликда хориждан юк контейнерида келтирилган автомобиль эҳтиёт қисмлари товарлари божхона кўригидан ўтказилди.

Натижада, мазкур юк контейнерида йўл юк хужжатларида кўрсатилмаган ва кўрсатилганидан ортиқча, умумий қиймати  214,7 млн. сўмлик 7 турдаги товарлар борлиги аниқланди.

Ҳозирда ҳолат юзасидан суриштиув ишлари олиб борилмоқда.

 

7.07.2021

Эшитиш учун матнни белгиланг ва ушбу тугмани босинг