Ўзбекистон Республикаси Президентининг “Ёшлар келажагимиз” Давлат дастури доирасида ташкил этилган мазкур меҳнат ярмаркаси Урганч шаҳрининг Амир Темур истироҳат боғи ҳудудида жойлашган Ёшлар марказида бўлиб ўтди.
Аҳолининг бандлигини таъминлаш, шу жумладан олий ўқув юрти ва коллеж битирувчиларини ишга жойлаштириш бугунги куннинг долзарб масалаларидан бири ҳисобланади.
Ана шундай ёшлардан бири, Тошкент Ахборот технологиялари университетини тугатган Дониёр Оллаберганов божхона органлари хизматига кириш истагида мурожаат қилди. Мазкур мурожаат юзасидан Д.Оллобергановга бошқарманинг Кадрлар бўлими бошлиғи томонидан божхона органларига танлов ва қўйилган талаблар асосида қабул қилиниши бўйича батафсил маълумот берилди ва у мурожаат қилган ёшларни ўрганиш бўйича номзодлар рўйхатига киритилди.
Меҳнат ярмаркасида вилоят ҳудудида жойлашган 733 та корхона ва ташкилотлар ўзларида мавжуд 4607 та бўш иш ўринлари билан қатнашди. Ярмаркага жами 728 нафар ишсиз фуқаролар қатнашиб, уларнинг 420 нафари ёшлар, 168 нафари касб-ҳунар коллежи битирувчилари, 307 нафари хотин-қизларни ташкил этди.
Ярмаркада жами 92 нафар фуқарога ишга жойлашиш учун шаҳар ва туман ҳудудларида жойлашган корхона ва ташкилотларга йўлланмалар берилди.
Давлат божхона қўмитаси
Ахборот хизмати
19.10.2018