Тадбиркорлар ва ТИФ
иштирокчилари учун доимий
ишонч телефони
11-08
120 миллион сўмлик товарларнинг ноқонуний айланмасига чек қўйилди
928
Товар-моддий бойликларнинг мамлакатимиз ҳудудига ноқонуний йўллар билан олиб кирилишига қарши божхона органлари томонидан тизимли равишда кураш олиб борилмоқда.
 120 миллион сўмлик товарларнинг ноқонуний айланмасига чек қўйилди

Жумладан, Фарғона вилояти божхона бошқармаси Контрабандага қарши курашиш ва божхона аудити бўлими ходимлари томонидан олдиндан олинган маълумотлар асосида ўтказилган тезкор тадбир давомида “Водил-Марғилон” йўналишида ҳаракатланаётган фуқаро Н.А. бошқарувидаги “Портер” русумли юк автомашинаси кузатувга олинди.

Шундан сўнг, автомашина Марғилон шаҳри ҳудудида тўхтатилиб, холислар иштирокида кўздан кечирилганида, унинг юкхонасида хорижда ишлаб чиқарилган ва божхона расмийлаштирувидан ўтганлигини тасдиқловчи ҳеч қандай ҳужжатлари бўлмаган, умумий қиймати 120 миллион сўмлик, жами 48 000 дона қурилиш қўлқоплари борлиги аниқланди.

Ҳозирда ҳолат юзасидан божхона органлари томонидан суриштирув ҳаракатлари олиб борилмоқда.

7.07.2021

Эшитиш учун матнни белгиланг ва ушбу тугмани босинг