Тадбиркорлар ва ТИФ
иштирокчилари учун доимий
ишонч телефони
11-08
Қўлбола усулда тайёрланган алкоголь маҳсулотларининг ноқонуний савдоси фош этилди
910
Божхона органлари томонидан қўлбола усулда тайёрланган алкоголь маҳсулотларининг ноқонуний савдосига чек қўйиш ва шундай фаолият билан шуғулланувчи “яширин цех”ларни фош этиш борасида ишлар тизимли асосда амалга оширилмоқда.
Қўлбола усулда тайёрланган алкоголь маҳсулотларининг ноқонуний савдоси фош этилди

Хусусан, Қорақалпоғистон Республикаси божхона бошқармаси Контрабандага қарши курашиш ва божхона аудити бўлими ходимлари томонидан “Нукус Вино заводи” АЖ вакиллари билан ҳамкорликда Нукус шаҳрида тезкор тадбир амалга оширилди.

Тадбир давомида фуқаро Х.С қўлбола усулда тайёрланган 168 та шишада 83,4 литр “Қаратау” номли ароқ маҳсулотларини шартли харидорга жами 2,5 миллион сўм пул эвазига сотаётган вақтида тадбир иштирокчилари томонидан тўхтатиб қолинди.

Ҳозирда мазкур ҳолат юзасидан божхона органлари томонидан терговга қадар суриштирув ҳаракатлари олиб борилмоқда.

 

 

 

7.07.2021

Эшитиш учун матнни белгиланг ва ушбу тугмани босинг