Наманган вилоятининг Янгиқўрғон туманида ўтказилган тезкор тадбир давомида пиёда харакатланиб кетаётган фуқаро О.Ф. тўхтатилиб унинг қўл сумкаси холислар иштирокида текширилди. Кўздан кечириш жараёнида сумка ичидан қора рангли полиэтилен пакетга ўралган, тўқ жигарранг, ўзига хос ўткир хидли, оғирлиги 975 грамм “Гашиш” гиёҳвандлик воситаси топилди.
Ҳозирда аниқланган мазкур ҳолат юзасидан божхона текширувлари олиб борилмоқда.
7.07.2021