Тадбиркорлар ва ТИФ
иштирокчилари учун доимий
ишонч телефони
11-08
Заргарлик буюмларини яширинча олиб чиқишга бўлган уриниш наф бермади
867
Божхона органлари томонидан қимматбаҳо металл ва қимматбахо тошлардан ясалган заргарлик буюмларининг ноқонуний айланмасига қарши самарали кураш олиб борилмоқда.
 Заргарлик буюмларини яширинча олиб чиқишга бўлган уриниш  наф бермади

Хусусан, Тошкент халқаро аэропорти орқали хорижга учиб кетаётган фуқаро Х.М.нинг хатти-ҳаракатлари божхоначилар эътиборини тортди.

Ўтказилган шахсий кўрик эса шубҳаларни тасдиқлади. Ушбу шахс ўз танасига умумий қиймати 52 млн. сўмга тенг бўлган 129,6 гр. тилладан ясалган заргарлик буюмларини яширганлиги аниқланди.

Ҳозирда ушбу ҳолат юзасидан божхона органлари томонидан суриштирув ҳаракатлари олиб борилмоқда.

 

 

7.07.2021

Эшитиш учун матнни белгиланг ва ушбу тугмани босинг