Тадбиркорлар ва ТИФ
иштирокчилари учун доимий
ишонч телефони
11-08
Савоб ишни ҳар ким ҳар куни қилиши лозим
1963
Муҳтожларга кўмак бериш, бетобларнинг ҳолидан хабар олиш, биродар-у ҳамюртларимиз учун керак бўлса томирида оқаётган қонини бериш фақатгина ҳақиқий ватанпарвар инсонлар қўлидан келадиган эзгу амалдир.
Савоб ишни ҳар ким ҳар куни қилиши лозим

Қорақалпоғистон Республикаси божхона бошқармаси ходимлари “Савоб ишни ҳар ким ҳар куни қилиши лозим” шиори остида муҳтож беморлар учун  беғараз қон топширишди.

Дастлаб, божхоначилар бошқармада Қорақалпоғистон Республикаси соғлиқни сақлаш вазирлиги қон қуйиш станцияси шифокорлари билан ўтказилган учрашувда, қон топшириш талаб ва шартлари, унинг текширилиш босқичлари, организмда олинган қон миқдорининг қайта тикланиши учун зарур вақт оралиғи ва парвариш чоралари бўйича бирламчи билим ва кўникмаларга эга бўлишди.

Маълумки, қон топшириш учун 18 ёшдан 60 ёш орасидаги соғлиги яхши ҳолатда бўлган  ҳамда тана оғирлиги 50 кг дан кам бўлмаган, ижтимоий келиб чиқиши, касби, жинсидан қатъий назар ҳар қандай шахслар ихтиёрий ва беғараз тарзда иштирок этиши мумкин.

Ҳар қандай ҳолатда қон топширишдан олдин донор тиббий кўрикдан ўтказилиб, қондаги гемоглобин миқдори аниқланади. Донорликка талабгор шахснинг қон топшира олиши имконияти шифокор томонидан тиббий кўрик натижаларига кўра аниқланади.

Қон топшириш имконияти ва хоҳишига эга божхона ходимлари бошқарманинг ўзида беғараз қон топширишди.

7.07.2021

Эшитиш учун матнни белгиланг ва ушбу тугмани босинг