Тадбиркорлар ва ТИФ
иштирокчилари учун доимий
ишонч телефони
11-08
Маркаланмаган тамаки маҳсулоти ўз вақтида фош этилди
849
Тамаки маҳсулотларининг ноқонуний айланмасига қарши божхона органлари томонидан тизимли равишда кураш олиб борилмоқда.
Маркаланмаган тамаки маҳсулоти ўз вақтида фош этилди

Жумладан, божхоначилар томонидан мамлакатимизга махсус акциз маркалари билан маркаланмаган тамаки маҳсулотларининг ноқонуний айланишига қарши тизимли равишда кураш олиб борилмоқда.

Хусусан, Самарқанд вилояти божхона бошқармаси Контрабандага қарши курашиш ва божхона аудити бўлими томонидан Самарқанд вилояти ҳудудида тамаки маҳсулотларини ноқонуний олди сотдиси билан шуғулланувчи фуқароларни аниқлаш мақсадида олдиндан олинган тезкор маълумотга асосан тадбир ўтказилди.

Тезкор тадбир давомида Самарқанд шаҳри Чўлпон кўчасида фуқаро Н.Н. тадбир иштирокчиларига икки дона “Милано” ва “Mond” номли жами 1 000 қути тамаки маҳсулотини сотмоқчи бўлганида тўхтатиб қолинди.

Фуқаро Н.Н.га тегишли бўлган тамаки маҳсулотлари Ўзбекистон Республикаси акциз маркалари билан маркаланмаганлиги, жами қиймати  эса 10 500 000 сўмни ташкил этиши маълум бўлди

Ҳозирда мазкур ҳолат юзасидан божхона органлари томонидан суриштирув ҳаракатлари олиб борилмоқда.

 

7.07.2021

Эшитиш учун матнни белгиланг ва ушбу тугмани босинг