Тадбиркорлар ва ТИФ
иштирокчилари учун доимий
ишонч телефони
11-08
Сирдарёда сайёр қабуллар бўлиб ўтмоқда
1325
Ўзбекистон Республикаси Президенти маслаҳатчисининг биринчи ўринбосари Б.Д.Исламов бошчилигидаги ишчи гуруҳ томонидан Сайхунобод ҳамда Оқолтин туманларида оммавий сайёр қабул ташкил этилди.
Сирдарёда сайёр қабуллар бўлиб ўтмоқда

Сирдарё вилояти Сайхунобод ва Оқолтин туманларида Сирдарё, Сайхунобод, Оқолтин ва Сардоба туманлари фуқароларининг суд-ҳуқуқ соҳасида бўлиб ўтган сайёр қабулида республикамиздаги мутасадди раҳбар ходимлар, вилоят ҳокимлиги, вилоят ташкилот раҳбарлари, туман ҳамда шаҳар сектор раҳбарлари иштирок этиб, халқ билан юзма-юз мулоқот ўтказилди.

Очиқ мулоқот шаклида ташкил этилган қабулларга келган юридик ва жисмоний шахсларнинг мурожаати тингланиб, уларга ижобий ечим топиш бўйича тегишли вазирлик, муассаса, корхона ва ташкилотлар раҳбарларига аниқ топшириқлар берилди. Мазкур очиқ мулоқотда божхонага оид масалалар юзасидан қилинган мурожаатлар бўйича ҳуқуқий маслаҳатлар ва тушунчалар берилди.

Хусусан,

Сайхунобод тумани, Шўразак ҚФЙда жойлашган “POLY TEX SIRDARYO” МЧЖнинг божхона ишлари бўйича масъул вакили Ашурова Шахноза “POLY TEX SIRDARYO” МЧЖ томонидан келгусида ишлаб чиқариладиган тўқимачилик маҳсулотларни чет давлатларига экспорт қилишда божхона расмийлаштирувидаги амалдаги қонунчилик ҳужжатлари ва яратилган қулайликлар тўғрисида қилган мурожаати юзасидан ҳуқуқий тушунтиришлар берилди.

Ушбу мурожаат муаллифларига Божхона кодексининг 5-боби, Ўзбекистон Республикаси Президентининг “Маҳаллий экспорт қилувчи ташкилотларни янада қўллаб-қувватлаш ва ташқи иқтисодий фаолиятни такомиллаштириш чора-тадбирлари тўғрисида”ги 2017 йил 21 июндаги                 ПҚ-3077-сон қарори, 2021 йил 14 январдаги “2021 йилда Ўзбекистон Республикасининг экспорт салоҳиятини амалга ошириш чора-тадбирлари тўғрисида” ПҚ-4949-сон қарори ҳамда Вазирлар Маҳкамасининг 2020 йил 14 майдаги “Ўзбекистон Республикасида ташқи савдо операциялари мониторингини янада такомиллаштириш чора-тадбирлари тўғрисида” 283-сон қарорлари мазмун-моҳиятлари ҳамда соддалаштирилган божхона тартиб тамойиллари батафсил тушунтирилди.

Албатта жойларда ташкил қилинаётган оммавий сайёр қабуллар, республика, вилоят, туман мутасадди раҳбарларнинг халқ билан мулоқотини яъни юридик ва жисмоний шахсларни қийнаб келаётган муаммоларини ечишга ва уларни ижобий ҳал қилишга хизмат қилади.

7.07.2021

Эшитиш учун матнни белгиланг ва ушбу тугмани босинг