Яна бир томондан юртимизда инвестицион муҳитни шакллантиришда ҳам барча енгиллик ва шароитлар яратилмоқда. Шу ўринда белгилаб олинган бу каби юксак вазифаларни тўла адо этишда тўсиқ бўлиши мумкин бўлган коррупция жиноятига тўхталсак.
Таъкидлаш жоизки, бу иллат келтирадиган зарар миқдори кўп ва кўзга кўринмас, шунингдек, давлатнинг барча соҳаларини, сиёсий, ижтимоий, иқтисодий тармоқларида амалга оширилаётган ўзгаришларга ҳамда мамлакатнинг халқаро майдондаги имиджи ва инвестициявий жозибадорлигига салбий таъсир кўрсатади.
Шундан келиб чиқиб, бу жирканч жиноятнинг олди олинмас экан, ҳақиқий ишбилармонлик ва инвестицион муҳитни яратиш қийин бўлади.
Қашқадарё вилояти божхона бошқармаси раҳбарияти ва Коррупцияга қарши курашиш ва ўз хавфсизлик бўлими томонидан юқорида қайд этилган ҳолатларни бошқарма ва божхона постларида хизмат олиб бораётган ходимлар онгига доимий тарзда етказиб, ўзларига юклатилган хизмат вазифаларини сидқидилдан бажаришлари, она ватан олдидаги масъулиятли ва шарафли бўлган бурчларини тўла адо этиш, бу борада ташқи иқтисодий фаолият иштирокчиларига хушмуомалада бўлиш, амалга ошириладиган экспорт ва импорт операцияларини божхонада яратилган енгилликлар асосида тезкорлик билан амалга ошириш, хизмат давомида сансалорликларга йўл қўймаслик юзасидан тушунтириш ишлари олиб борилмоқда.
Эслатиб ўтамиз, агарда ташқи иқтисодий фаолият субъектлари ва фуқароларда божхона соҳасига оид муаммо ҳамда саволлар юзага келган тақдирда, Давлат божхона қўмитасининг қисқа 11-08 ҳамда Қашқадарё вилояти божхона бошқармасининг (75) 221-04-80 рақамли ишонч телефонларига мурожаат этишлари мумкин.
7.07.2021