Тадбиркорлар ва ТИФ
иштирокчилари учун доимий
ишонч телефони
11-08
Жомбойда болалар боғчаси бунёд этилмоқда
1544
Таълим ва тарбияни бугун кичик ёшдан болага сингдириш муҳим саналар экан, болалар боғчаси жамиятнинг асосий бўғини ҳисобланади. Бунда яхши шароитга эга ўқув даргоҳлари барпо этиш, малакали педагоглар тайёрлаш муҳим вазифа ҳисобланади.
Жомбойда болалар боғчаси бунёд этилмоқда

Ўзбекистон Республикаси Президенти Ш.М.Мирзиёевнинг жорий йилнинг 15-16 апрель кунлари Самарқанд вилоятига ташрифи давомида вилоят фаоллари иштирокида ўтказилган йиғилишда вазирлик ва идораларга амалга оширилиши лозим бўлган топшириқ ва вазифалар берилган эди.

Хусусан, Давлат божхона қўмитаси томонидан бюджетдан ташқари маблағлар ҳисобига жорий йил якунига қадар Жомбой тумани “Ногахон” МФЙда 180-ўринли болалар боғчасини қуриш топшириғи  берилган эди.

Мазкур топшириқ асосида Жомбой тумани ҳокимининг 2021 йил   28 апрелдаги 332-Қ-сон қарори билан 180-ўринли мактабгача таълим муассаси биносини қуриш учун Жомбой тумани “Ногахон” МФЙда 0,6 Га ер майдони ажратилди.

Бугун эса Давлатимиз раҳбари томонидан берилган топшириқ ижроси белгиланган муддатдан аввал бажарилиши бошланиб юборилди.

Тумандаги 5 та қишлоқ аҳолиси учун замонавий икки қаватли боғча биносининг қурилиши учун тамал тоши қўйилди.

Тадбирда вилоят божхона бошқармаси бошлиғи Якуб Мирзарахимов, Жомбой туман ҳокими Қаюм Собиров, маҳалла оқсоқоллари ҳамда маҳаллий аҳоли иштирок этди.

Шаҳар марказларида қурилган боғчалардан ҳеч қандай камчилиги бўлмайдиган боғча қурилишидан маҳаллий аҳоли ниҳоятда хурсанд эканликларини изҳор этишди.

7.07.2021

Эшитиш учун матнни белгиланг ва ушбу тугмани босинг