Жумладан, қўшни давлатдан Ўзбекистонга ўтиш учун Тошкент вилояти божхона бошқармаси С.Нажимов чегара божхона постига “MERCEDES BENZ” русумли автотранспорт воситасини бошқариб кириб келган фуқаро Ю.М.нинг автотранспорт воситаси божхона назоратидан ўтказилди. Кўрик натижасида эса автомашинада йўл юк кузатув хужжатлари ва оғзаки сўровда айтилмаган, хорижда ишлаб чиқарилган умумий қиймати 40 миллион 150 минг сўмлик ҳар ҳил турдаги, жами 106 дона парфюмерия махсулотлари борлиги ва фуқаро уларни юртимизга ноқонуний равишда олиб ўтаётганлиги аниқланди.
Яна бир ҳолатда, ушбу постга фуқаро Д.Ж. бошқарувида кириб келган махсус транспорт воситаси божхона назоратидан ўтказилганида, унинг ичида йўл юк кузатув ҳужжатлари ва йўловчи божхона декларациясида кўрсатилмаган, оғзаки сўровда айтилмаган, ҳорижда ишлаб чиқарилган, умумий қиймати 22 миллион 900 минг сўмлик, жами 22 дона эҳтиёт қисмлари борлиги аниқланди.
Ҳозирда юқоридаги ҳолатлар юзасидан божхона органлари томонидан суриштирув ҳаракатлари давом эттирилмоқда.
6.07.2021