Ўзбекистон Республикаси Олий Суди Пленумининг “Далиллар мақбуллигига оид жиноят процессуал қонуни нормаларини қўллашнинг айрим масалалари тўғрисида”ги 24-сонли қарори мазмун-моҳиятини тушунтириш ва ундаги нормаларни амалиётда тўғри қўлланилишини таминлаш бўйича, Суриштирув ва маъмурий амалиёт бўлими катта инспектор-суриштирувчиси А.Юлдашев йиғилиш иштирокчиларини таништириб, суриштирув, тергов органлари ва судларнинг асосий эътибори исбот қилиш жараёнида далилларнинг мақбуллиги тўғрисидаги масалани тўғри ҳал этиш муҳим ўрин тутишини тушунтириб ўтди.
Шундан сўнг вилоят прокурори катта ёрдамчиси А.Холиқов томонидан вилоят божхона бошқармаси ходимларига, амалиётда далиллар тўплашда, дастлабки суриштурув жараёнидаги хатоликлар сабабли юзага келадиган номақбул далилларга назарий, хамда амалий мисоллар келтирилди ва бошқарма ходимлари томонидан берилган саволларга ҳуқуқий асослар билан жавоблар берилди.
БҚБ холатлари юзасидан далиллар тўплашда кузатилаётган камчиликлар, хусусан ҳуқуқбузарлардан тушунтириш хатлари олиниш вазиятларини видеотасвирга олиш жараёнлари тўлиқ эмаслиги, суд жараёнида хуқуқбузар тарафидан инкор этиш ва турли важлар билдириш ҳолатларини юзага келтириши, вилоят маъмурий суди судя катта ёрдамчиси Ш.Мустафақулов томонидан таъкидлаб ўтилди.
Йиғилиш натижасида, бошқарма ходимлари яна бир бор ушбу қарор ҳақида тўлиқроқ маълумотга эга бўлдилар, шунингдек келажакда Олий Суд Пленумининг 24-сонли қарори талаблари билан ишлашда содир бўлиши мумкин бўлган камчиликларнинг олди олинди, дейишимиз мумкин.
Давлат божхона қўмитаси
Ахборот хизмати
18.10.2018