Тадбиркорлар ва ТИФ
иштирокчилари учун доимий
ишонч телефони
11-08
Почта жўнатмасидаги апмулаларда нима яширилган эди
943
Барчамизга маълумки, почта жўнатмалари орқали гиёҳвандлик воситаларини юртимиз ҳудудига олиб кириш тақиқланади. Лекин, айрим шахслар эса мазкур белгиланган тартибларга зид равишда ўз қинғирликларини амалга оширишга уринмоқда.
Почта жўнатмасидаги апмулаларда нима яширилган эди

Хусусан, Тошкент шаҳар божхона бошқармаси Контрабандага қарши курашиш ва божхона аудити бўлими ходимлари “Бош-почтамт” божхона пости ходимлари билан ҳамкорликда Қозоғистон давлатидан юртимизда истиқомат қилувчи фуқаро номига келган почта жўнатмасини белгиланган тартибда божхона назоратидан ўтказишди.

Натижада, почта жўнатмасида почта декларациясида кўрсатилмаган,  4 та конвалютада жами 20 та ампулада таркибида гиёҳванд модда бўлган “Трамадол” номли гиёҳвандлик дори воситалари борлиги аниқланди.

Ҳозирда мазкур ҳолат юзасидан суриштирув ҳаракатлари олиб борилмоқда.

5.07.2021

Эшитиш учун матнни белгиланг ва ушбу тугмани босинг