Тадбиркорлар ва ТИФ
иштирокчилари учун доимий
ишонч телефони
11-08
Ҳужжатларда кўрсатилмаган салкам 701 млн. сўмлик товарлар фош бўлди
1091
Божхона ходимлари юртимизга товар-моддий бойликларни ноқонуний олиб киришга уриниш ҳолатларига ўз вақтида чек қўйишмоқда.
Ҳужжатларда кўрсатилмаган салкам 701 млн. сўмлик товарлар фош бўлди

Куни кеча Бухоро вилояти божхона бошқармаси “Олот” чегара божхона пости ходимлари қўшни давлатдан юртимизга кириб келган юк автомашинаси белгиланган тартибда божхона назоратидан ўтказишди.

Божхона кўриги давомида юк кузатув ҳужжатларида кўрсатилмаган, қиймати салкам 439 млн. сўмлик, 29 ўринда “металл иплар” товарларининг борлиги аниқланди.

Яна бир ҳолатда мазкур постга кириб келган юк автомашинаси “Инспекцион кўрик мажмуаси” орқали белгиланган тартибда божхона назоратидан ўтказилди.

Натижада юк кузатув ҳужжатларида кўрсатилмаган умумий қиймати 262 млн. сўмлик жами 63 номдаги 1161 дона автоэҳтиёт қисмлари борлиги аниқланди.

Ҳозирда мазкур ҳолатлар юзасидан  божхона органлари томонидан суриштирув ҳарактлари давом эттирилмоқда.

5.07.2021

Эшитиш учун матнни белгиланг ва ушбу тугмани босинг