Тадбиркорлар ва ТИФ
иштирокчилари учун доимий
ишонч телефони
11-08
Сифати кафолатланмаган дори воситалари фош бўлди
1013
Сифати кафолатланмаган дори воситаларининг ноқонуний айланмасига қарши тизимли тарзда кураш олиб борилмоқда.
 Сифати кафолатланмаган дори воситалари фош бўлди

Хусусан, Сирдарё вилояти божхона бошқармаси Контрабандага қарши курашиш ва божхона аудити бўлими ходимлари “Ховособод” чегара божхона пости ва Миллий Гвардия бошқармаси ходимлари билан ҳамкорликда Гулистон шаҳри ҳудудида тезкор тадбир ўтказишди.

Тезкор тадбир давомида, фуқаро С.К. бошқарувидаги “Спарк” русумли енгил автотранспорт воситаси тўхатилиб, автомашина салони ва юкхонаси холислар иштирокида кўздан кечирилди.

Натижада, автотранспорт воситасида 3 та қора рангли целофан пакетларга жойлаштирилган,  умумий қиймата 32,9 миллион сўмлик жами 470 дона  сифати кафолатланмаган “Ретаболил-25 мг.” номли тиббий дори воситаси борлиги аниқланиб, ашёвий далил сифатида олинди.

Мазкур ҳолат юзасидан божхона органлари томонидан суриштурув ишлари олиб борилмоқда.

5.07.2021

Эшитиш учун матнни белгиланг ва ушбу тугмани босинг