Тадбиркорлар ва ТИФ
иштирокчилари учун доимий
ишонч телефони
11-08
Товарларнинг ТИФ ТН кодлари нотўғри таснифланганлиги аниқланди
1306
Товар-моддий бойликларнинг мамлакатимизга ноқонуний кириб келишини олдини олиш божхона органларининг асосий вазифаларидан биридир. Бу борада божхона органларида бир қатор ишлар амалга оширилмоқда.
 Товарларнинг ТИФ ТН кодлари нотўғри таснифланганлиги аниқланди

 Жумладан, Тошкент шаҳар божхона бошқармаси “Арк-булоқ” ТИФ божхона постига хориждан автомобиль ўриндиқлари учун қопламалар келтирилган.

Мазкур товарлар пост ходимлари томонидан божхона кўригидан ўтказилганда, божхона юк декларацияси ва юк ҳужжатларида товарларнинг ташқи иқтисодий фаолият товарлар номенклатура кодлари нотўғри таснифланганлиги аниқланди.

Натижада, 130,5 млн. сўмлик 290 дона қопламалар вақтинча сақловга олинди.

Ҳозирда ҳолат юзасидан суриштирув ишлари олиб борилмоқда.

5.07.2021

Эшитиш учун матнни белгиланг ва ушбу тугмани босинг