Тадбиркорлар ва ТИФ
иштирокчилари учун доимий
ишонч телефони
11-08
Қашқадарё вилоят божхона бошқармасида ўқув семинар ташкил этилди
1656
Ўзбекистон Республикаси Олий Суди Пленумининг 2018 йил 24 августдаги “Далиллар мақбуллигига оид жиноят-процессуал қонуни нормаларини қўллашнинг айрим масалалари тўғрисида” ги 24-сонли қарори қабул қилинганлиги муносабати билан Қашқадарё вилоят божхона бошқармасида ўқув семинари ташкил этилди.
Қашқадарё вилоят божхона бошқармасида ўқув семинар ташкил этилди

Мазкур ўқув семинарда ЖИБ Қашқадарё вилоят суди, Қарши транспорт прокуратураси, Ўзбекистон Республикаси Адвокатлар палатаси Қашқадарё вилоят ҳудудий бошқармаси, Қашқадарё вилоят Ички ишлар бошқармасининг масъул ходимлари ҳамда вилоят божхона бошқармасининг шахсий таркиби иштирок этишди. Юқорида келтириб ўтилган ҳуқуқни муҳофаза қилувчи орган масъул ходимлари томонидан мазкур қарорнинг мазмун-моҳияти юзасидан маърузалар ўқиб эшиттирилди. Мазкур семинарда асосан, суриштирув, дастлабки тергов органлари ва суд томонидан ҳар бир жиноят ишини юритишда жиноят-процессуал қонуни нормаларига қатъий амал қилиш шартлиги, шу жумладан далилларни тўплаш, текшириш ва баҳолашда, оғишмай риоя этиш муҳим аҳамият касб этиши тўғрисида семинар иштирокчиларига батафсил тушунтиришлар берилди.

Маърузалардан сўнг, учрашув “очиқ мулоқот” тарзида давом эттирилиб, унда амалиётда учрайдиган муаммоли масалалар ва таклифлар биргаликда кўриб чиқилди. Ўтказилган мазкур ўқув-семинаридан олинган билим ва кўникмалар келгусида амалиётда қўллаш учун дастуриламал бўлиб хизмат қилади десак муболаға бўлмайди.

Давлат божхона қўмитаси

Ахборот хизмати

18.10.2018

Эшитиш учун матнни белгиланг ва ушбу тугмани босинг