Республикамизнинг барча ҳудудларидан келиб спортнинг бокс тури бўйича 7 кун давомида ўзаро куч синашган 17-18 ёшдаги боксчилар ўртасида бўлиб ўтган мусобақалар қизғин беллашувларга бой бўлди.
Мусобақа натижаларига кўра фахрли ўринларни эгаллаган ёшлар Қорақалпоғистон Республикаси божхона бошқармаси бошлиғи Олимжон Хожиматов томонидан диплом, медал ва эсдалик совғалар билан тақдирландилар.
Кўнгилочар концерт дастурларига уланиб кетган тақдирлаш маросими ёшларга алоҳида кўтаринки кайфият инъом этди.
Бу каби тадбирлар ёшларнинг спортга бўлган қизиқишини янада орттириб, уларнинг келажакда жаҳон шоҳсупаларида юртимиз байроғини баланд кўтаришларида муҳим ўрин тутиши шубҳасиз.
2.07.2021