Тадбиркорлар ва ТИФ
иштирокчилари учун доимий
ишонч телефони
11-08
Божхона йиғимлари ҳақида биласизми?
1339
Божхона органларида ташқи иқтисодий фаолият иштирокчиларини қўллаб-қувватлаш борасида бир қатор самарали чора-тадбирлар амалга оширилмоқда.

Хусусан, божхона органларида тадбиркорлик субъектларининг экспорт-импорт операциялари, яъни божхона назорати ҳамда расмийлаштируви жараёнлари божхона ходимларининг белгиланган иш вақтидан ташқарида ҳам амалга оширилмоқда.

Хабариниз бор, 2020 йил 9 ноябрда Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамасининг “Божхона йиғимлари ставкаларини тасдиқлаш тўғрисида”ги 700-сон қарори қабул қилинган.

Мазкур қарорга асосан бугунги кунда 8 турдаги божхона йиғимлари ундирилиши белгиланган.

Шулардан бири “божхона расмийлаштируви учун белгиланган жойлардан ташқаридаги ва (ёки) божхона органларининг иш вақтидан ташқари вақтдаги божхона расмийлаштируви учун” божхона йиғими.

Бугунги кунда мазкур божхона йиғими ҳисоблаш тартиби бўйича бир қатор мурожаатлар келиб тушмоқда. Келинг, мавзуга чуқурроқ ёндашган ҳолда батафсил маълумотларга эга бўламиз.

Барча божхона йиғимларини ҳисоблаш божхона йиғимлари ставкалари, товарнинг божхона қиймати ва базавий ҳисоблаш миқдори (БҲМ)га боғлиқ.

“Божхона расмийлаштируви учун белгиланган жойлардан ташқаридаги ва (ёки) божхона органларининг иш вақтидан ташқари вақтдаги божхона расмийлаштируви учун” божхона йиғимини ҳисоблаш тартибини ўрганишда аввал, бир қатор сўзларга изоҳ берсак.

Божхона расмийлаштируви учун белгиланган жойлар – божхона расмийлаштирувини амалга ошираётган ходим хизмат олиб борадиган божхона пости ва унга бириктирилган божхона омбори, эркин омбор ҳамда бож олинмайдиган савдо дўкони божхона расмийлаштируви жойлари ҳисобланади.

Божхона органларида меҳнат қонунчилигига кўра, белгиланган иш вақти соат 0900 дан 1800 га қадар этиб белгиланган.

Божхона органлари иш вақтидан ташқари (соат1800 - 900) вақт бу, божхона юк декларациясини расмийлаштирган пайт, яъни БЮДнинг «D» графасига божхона органи томонидан белги қўйилган вақт ҳисобланади.

“Божхона расмийлаштируви учун белгиланган жойлардан ташқаридаги ва (ёки) божхона органларининг иш вақтидан ташқари вақтдаги божхона расмийлаштируви учун” божхона йиғими “экспорт” божхона режимидан ташқари барча божхона режимларида тадбиқ этилади.

Божхона органлари томонидан иш вақтидан ташқари, дам олиш ва байрам кунлари ҳар бир божхона юк декларацияси расмийлаштирганлиги учун базавий ҳисоблаш миқдорининг 2 баравари миқдорида йиғим ҳисобланади.

Масалан, “А” номли тадбикорлик субъекти номига келтирилган товарлар расмийлаштируви иш вақтидан ташқари вақт, яъни соат 1805 да расмийлаштириш учун тақдим этилган электрон божхона юк декларацияси белгиланган тартибда рўйхатга олинди ҳамда ўрганиб чиқилгандан сўнг, соат 1845 да расмийлаштируви якунланиб, БЮДнинг «D» графасига божхона органи томонидан белги қўйилди.

Ушбу ҳолатда иш вақтидан ташқари расмийлаштирув амалга оширилганлиги сабабли БҲМнинг 2 баравари миқдорида йиғим ундирилади.

Шунингдек, божхона органи ходими томонидан (унинг иштирокида) божхона расмийлаштируви учун белгиланган жойлардан ташқарида исталган божхона назорати давомида божхона кўригини, кўздан кечирувни, қайта юклаш операцияларини амалга ошириш билан боғлиқ ҳаракатларни бажарганлиги бир соатлик иш учун иш вақтида (соат 900 - 1800) БҲМнинг 25 фоизи (61 250 сўм) миқдорида, божхона органлари иш вақтидан ташқари вақт, дам олиш ва байрам кунларида эса БҲМнинг 2 баравари миқдорида йиғим ундирилади.

Изоҳ: божхона органи томонидан мазкур жараёнларга бир соатдан кам бўлган вақт сарф қилинган тақдирда, божхона йиғими бир ходимнинг тўлиқ бир соат иш вақти учун ундирилади.

2.07.2021

Эшитиш учун матнни белгиланг ва ушбу тугмани босинг