Тадбиркорлар ва ТИФ
иштирокчилари учун доимий
ишонч телефони
11-08
Коррупция – келажакка таҳдид
1606
Бутун дунёда глобал муаммога айланган ва мамлакатлар ривожига тўсиқ бўлаётган ҳамда унинг келажагига раҳна солаётган, шунингдек бирламчи ҳал этилиши зарур бўлган муаммолардан бири коррупциядир.

Мамлакатимизда ҳам барча соҳа ва тармоқларда коррупцияга қарши курашиш, уни олдини олишга қаратилган тизимли ишлар амалга оширилмоқда. Жумладан, Фарғона вилояти божхона бошқармаси “Фарғона” чегара божхона пости ходимлари иштирокида “Коррупция – келажакка таҳдид” мавзусида  ўқув машғулоти ўтказилди. Ўқув машғулотида мамлакатимизда ва божхона соҳасида коррупцияга қарши курашиш соҳасида олиб борилаётган ишлар ва бу борадаги муносабатларни тартибга солувчи Ўзбекистон Республикаси қонунчилик базаси юзасидан маълумотлар берилди.

Ходимларга 2017 йил 3 январдаги “Коррупцияга қарши курашиш тўғрисида”ги Ўзбекистон Республикаси Қонуни ҳамда Ўзбекистон Республикаси Президентининг 2019 йил 27 майдаги “Ўзбекистон Республикасида коррупцияга қарши курашиш тизимини янада такомиллаштириш чора-тадбирлари тўғрисида”ги ПФ-5729-сон Фармонининг мақсад ва вазифалари ҳамда бу борада божхона ходимларининг вазифалари ҳам тушунтирилиб ўтилди.

Ходимлар ўртасида мунтазам коррупциянинг олдини олиш юзасидан олиб борилаётган профилактика ишлари натижасида ҳар бир ходим ўзининг келажаги ва коррупциянинг салбий оқибатлари ҳақида яна бир бор ўйлаб кўриш ҳамда тегишли хулоса қилиш имконини бермоқда.

Коррупцияни барча бирлашиб курашгандагина енгиш мумкин. Бунда фуқаролар ҳамда давлат идораларининг ўзаро ҳамкорлиги муҳим аҳамиятга эга. Шу сабабли фуқаролардан божхона соҳасида коррупцияга доир қонун бузилиш ҳолатларига гувоҳ бўлганларида Давлат божхона қўмитасининг қисқа 11-08 рақамли “Ишонч” телефонига ёки Фарғона вилояти божхона бошқармасининг 73-249-07-00 рақамли телефонлари орқали мурожаат қилишлари мумкинлигини эслатиб ўтамиз.  

 

 

2.07.2021

Эшитиш учун матнни белгиланг ва ушбу тугмани босинг