Ушбу тадбирда Ўзбекистон Республикаси Савдо Саноат Палатаси раиси А.Икрамов, Сурхондарё вилояти хокими Э.Турдимов, Европа Иттифоқининг Ўзбекистондаги элчиси Э.Стипрайс ҳамда икки давлат ҳукумат аъзолари ва ишбилармон доира вакиллари қатнашди.
Тадбирда икки мамлакатнинг экспорт-импорт имкониятлари, логистика, Термиз Карго маркази фаолиятини ривожлантириш масалаларига алоҳида урғу берилди.
Жумладан, Европа Иттифоқининг Ўзбекистондаги элчиси Э.Стипрайс сўзга чиқиб, Ўзбекистоннинг Афғонистондаги тинчлик масаласига алоҳида урғу беришини Европа Иттифоқи ҳам қўллаб-қувватлаши, икки мамлакат ўртасида савдо алоқаларининг ривожланишига алоҳида аҳамият касб этишини айтиб ўтди.
Афғонистон Ислом Республикаси Президентининг Марказий Осиё давлатлари ва МДҲ бўйича махсус вакили Муҳаммад Шокир Коргар эса сўзга чиқиб, Ўзбекистон ва Афғонистон ўртасида манфаатли ҳамкорлик жадал суратларда ривожланаётганини таъкидлади. Шунингдек, 2018 йилнинг 5 ойи давомида икки қўшни мамлакат ўртасида ташқи савдо ўтган йилга нисбатан 14.5 фоизга ошганлигини, яъни 286 миллион долларни ташкил этганлигини айтиб ўтди .
Мулоқот давомида Афғонистон тадбиркорлари ҳам сўзга чиқишди ҳамда ўзларини қизиқтирган саволларига жавоблар олишди.
Шунингдек, ушбу тадбирда Сурхондарё вилояти божхона бошқармаси бошлиғи Т.Саидов ҳам иштирок этиб, экспорт-импорт операциялари, тақдим қилинаётган хужжатлар, божхона тартиб-таомиллари тўғрисида берилган саволларга жавоб берди.
Тадбир якунида Ўзбекистон ва Афғонистон Ислом Республикаси савдо-саноат палаталари ўртасида ҳамкорлик меморандуми имзоланди.
Азизжон Абдулфаизов
Сурхондарё вилояти божхона бошқармаси
ахборот хизмати ходими
22.06.2018