Тадбиркорлар ва ТИФ
иштирокчилари учун доимий
ишонч телефони
11-08
Тошкент халқаро аэропорти орқали гиёҳвандлик воситасини олиб кирмоқчи бўлган шахс қўлга олинди
1235
Божхоначилар томонидан бошқа ҳуқуқни муҳофаза қилувчи органлар билан ҳамкорликда юртимизда гиёҳванд воситаларининг ноқонуний ҳаракатига қарши кескин кураш олиб борилмоқда.
Тошкент халқаро аэропорти орқали гиёҳвандлик воситасини олиб кирмоқчи бўлган шахс қўлга олинди

Хусусан, Тошкент халқаро аэропортида хорижий авиарейс билан парвозини якунлаб, умумий учиб келиш залидаги «яшил» йўлак орқали ҳаракатланиб келаётган хориж фуқаросининг ҳаракатлари божхона ходимларининг диққатини тортди.

Ҳолатга аниқлик киритиш мақсадида ушбу фуқаронинг қора рангли чемодани белгиланган тартибда божхона кўригидан ўтказилиши натижасида, чемодан ичидаги шахсий буюмлар орасида 2 дона полиэтилен пакетларга солинган, йўловчи божхона декларациясида кўрсатилмаган ва белгиланган тартибда божхона назоратига тақдим этилмаган умумий оғирлиги 39,73 граммни ташкил этувчи яшил рангли ўзига хос специфик ўткир ҳидга эга ўтсимон, тўқ яшил тусли модда ва 1 дона «cookies» ёзувли майдалагич борлиги аниқланди.

Ўтказилган экспертиза натижалари йўловчидан ашёвий далил сифатида олинган моддалар марихуана гиёҳвандлик воситаси эканлигини тасдиқлади.

Ҳозирда аниқланган ҳолат юзасидан божхона текширувлари олиб борилмоқда.

 

25.06.2021

Эшитиш учун матнни белгиланг ва ушбу тугмани босинг