Наманган вилояти божхона бошқармаси ходимлари томонидан Давлат хавфсизлик хизмати ходимлари билан ҳамкорликда Наманган шаҳрида тезкор тадбир ўтказилди.
Тезкор тадбир давомида фуқаро Б.Н бошқарувидаги “Нексия” автомашинаси Наманган шаҳрида белгиланган тартибда кўздан кечирилди.
Натижада, ушбу автомашина салони ва юкхонасида тегишли ҳужжатлари бўлмаган, сифати кафолатланмаган умумий қиймати 100 миллион сўмлик, 18 турдаги 28 324 дона сифати кафолатланмаган дори воситалари борлиги аниқланди.
Ҳозирда мазкур ҳолат юзасидан суриштирув ҳаракатлари давом эттирилмоқда.
25.06.2021