Тадбиркорлар ва ТИФ
иштирокчилари учун доимий
ишонч телефони
11-08
“Арқбулоқ” божхона постида тадбиркорларга туну кун хизмат кўрсатилмоқда
1765
Бугунги кунда мамлакатимизда тадбиркорлик фаолиятини янада либераллаштириш, тўғридан-тўғри хорижий инвестицияларни жалб этиш, миллий маҳсулотларимизни экспорт салоҳиятини ошириш, маҳаллий маҳсулотларни ташқи бозорларга чиқариш ва тадбиркорларга қулай ишбилармонлик муҳитини яратиш борасида муҳим ислоҳотлар ўтказилмоқда.

Буни биргина Тошкент шаҳар божхона бошқармаси “Арқбулоқ” ташқи иқтисодий фаолият божхона пости томонидан амалга оширилган ишларнинг рақамлардаги ифодасида кўришимиз мумкин. Яъни жорий йилнинг ўтган 5 ойи мобайнида божхона постида 39 535 та божхона юк декларациялари расмийлаштирилиб, улар бўйича 1 трлн. 583 млрд. сўмлик божхона тўловлари давлат бюджетига ўтказилди.

Тадбиркорлик субъектларини қўллаб-қувватлаш мақсадида божхона тўловларидан 1 трлн. 147,7 млрд. сўмлик имтиёзлар берилди.

Шунингдек, мазкур божхона постида 12 141 та божхона кўриги жараёнлари амалга оширилиб, кўриклар натижасида 229 та ҳолатда 2 млрд. 633 млн. сўмдан ортиқ қийматдаги ноқонуний товарлар борлиги аниқланди. Шунингдек, 1 трлн 414,2 млн. сўмлик қўшимча божхона тўловлари ҳисобланди.

Хавфни бошқариш тизими доирасида товарларга расмийлаштирилган божхона юк декларацияларига назар солсак, уларнинг 30 фоизи қизил, 49 фоизи сариқ ҳамда 21 фоизи яшил йўлакларда соддалаштирилган тартибда божхона назорати ва расмийлаштирувидан ўтказилди.

Божхона назорати ва расмийлаштируви жараёнида яратилган  қулайликлар тадбиркорлар томонидан, айниқса экспортёрлар томонидан тўла қўллаб-қувватланмоқда.

Пост ходимлари эса мамлакатимизда олиб борилаётган иқтисодий-ижтимоий ислоҳотларга хамоҳанг тарзда ўзларига юклатилган хизмат вазифаларини виждонан, ҳалол бажариб, туну кун мамлакатимиз равнақи йўлида ўз ҳиссаларини қўшиб келишмоқда.

Гулсара ГУЛЯМОВА,
“Арқбулоқ”  божхона пости катта инспектори

25.06.2021

Эшитиш учун матнни белгиланг ва ушбу тугмани босинг